Prokuratura Departamenti
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Recent Posts
Вазият 24 | Тошкент вилоятида ноқонуний дори воситалари савдоси фош этилди
👉@Department_uz
👉@Department_uz
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда тумандаги "Севаз" МФЙда яшовчи М.М. ва Шаҳрисабз шаҳри "Синабоғ" МФЙда яшовчи А.У. ўз уйларининг ёрдамчи хоналарида ташкил этган яширин цехларида ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, тадбир жараёнида 140 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 326 кг. чигит, 4 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноятлар иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратурада 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Бош прокуратура раҳбарияти ва ходимлари, жамоатчилик кенгаши раиси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Давлат мадҳияси жамоавий жўр бўлиб куйланди.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очиб, Ватан ҳимоячилари куни билан барчани қутлади.
Таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида амалга оширилган чуқур ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари фаолияти ҳам тубдан ўзгарди, очиқлик ва адолатга асосланган, эл - юрт манфаатига хизмат қиладиган, ўз мактабига, фидойи ва профессионал ходимлар корпусига эга тизим сифатида шаклланди.
Энг муҳими, кўплаб ходимлар ўзларининг фидокорона меҳнати, маҳорати, салоҳияти, бурчига, эл – юртга садоқати билан прокуратура органлари тажриба мактаби тарихини янги саҳифалар билан бойитмоқда.
Бугун давлат мукофотларига сазовор бўлган прокуратура органлари ходимлари ҳам ана шундай шарафли йўлдадирлар.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сана муносабати билан қабул қилинган Фармонига асосан прокуратура органларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг 3 нафари "Мардлик", 2 нафари "Содиқ хизматлари учун" ва 2 нафари "Шуҳрат" медали билан мукофотлангани эътироф этилиб, мукофотлар эгаларига тантанали равишда топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Самарқанд филиали “Зарафшон” кўмир омбори масъул шахслари аҳоли ва бюджет ташкилотларига имтиёзли нархларда тарқатиш учун ажратилган 21 тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиш мақсадида фуқаро У.Н.га тегишли юк автомашинасида Ургут туманига олиб келган вақтида ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширувда ушбу омбор мудири М.Б. ва бошқалар умумий баҳоси 915,7 млн. сўмлик жами 1765 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фарғона вилоятида 381,6 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.К., К.М., А.А., ва М.Ш. келиб чиқиши ҳамда сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 381,6 млн сўмлик жами 2 400 қути (24 минг дона флакон) “АМПИСУЛ” номли дори воситасини Данғара туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қўлбола алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.С. “Жайҳун” МФЙ ҳудудидаги “E.” савдо дўконида тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан турли номдаги жами 279 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туманидаги “D.” МЧЖ раҳбари Д.Т. харидорга 2 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан 233 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро П.М. яшаш хонадонида яширин цех ташкил этиб, қўлбола алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан “Ўзбегим” номли қўлбола алкоголь маҳсулотлари ва 120 литр спирт ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.