Huquqiy axborot

Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

Recent Posts

#Биласизми

🌿 Қонунчиликка кўра, кесиш, буташ ва кўчириб ўтказиш ишларида ҳосил бўлган чиқиндиларнинг (шох-шабба, барглар ва бошқа кесиш ишлари қолдиқлари) олиб чиқиб кетилиши, шунингдек, бузилган ерларнинг қайта тикланиши ушбу ишларни амалга оширган масъуллар томонидан бир сутка давомида таъминланиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

🇺🇿 Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этади!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

📦Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жарима;

480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Солиқ_имтиёзлари

Солиқ кодексига мувофиқ, солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солинмайди.

📝 Шунингдек, белгиланган шаклда тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органлари портали орқали (ijara.soliq.uz)ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак. 🚫 Шунингдек, турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:

механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;
двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;
рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
See more posts