Muslim.uz

O’zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19

View in Telegram

Recent Posts

#mutolaa#shayton#baqara#quron
💬 ШАЙТОН БИЛАН ГАПЛАШГАН САҲОБА

📖 Бақара – Мадинада нозил қилинган энг аввалги сурадир. Суранинг бошидаги тўрт оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар ҳақида ва улардан кейинги ўн уч оят мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бақара сураси Қуръони каримдаги энг узун сурадир. Энг узун оят ҳам айнан мазкур сурада бўлиб, у қарз ҳақидаги 282-оятдир. Бу оят тўлиқ бир бетни ташкил этади. Бақара сурасини доим ўқиб юрган кишиларга Аллоҳнинг изни билан сеҳру жоду таъсир қилмайди.

🟢Бақара сураси ўқилган уйдан шайтон қочади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Шайтон Бақара (сураси) ўқиладиган уйдан қочади", дедилар (Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

🟢Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким кечаси Бақара сурасидан ўн оят ўқиса, шайтон ўша кечада унинг уйига кирмайди" (Имом Доримий, Имом Байҳақий ривояти)...

📝БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️YouTube | 📷Instagram | 🔵Facebook
#дуо#Кечки_зикр#Ҳадис:

🌙 Толқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади:
«Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб: «Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди», деди. Абу Дардо эса: «Аллоҳ азза ва жалла бундай қилиши мумкин эмас. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта калимани эшитганман. Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди. Ким уларни кечки пайт айтса, тонг отгунича унга бирор мусибат етмайди, деганлар. У дуо қуйидагича:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَأَنْتَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ كُلِّ دَابَّةٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا إِنَّ رَبِّي عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ

💬 «Аллоҳумма анта роббий, лаа илаҳа илла анта ъалайка таваккалту ва анта роббул ъаршил ъазийм. Маша`аллоҳу каана ва маа лам йаша` лам якун. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи ъалиййил ъазийм. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма. Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарри кулли даббатин анта aхизун бинaсийатиҳа, инна роббий ъала сиротим мустақийм».

📝 (Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга таваккал қилдим. Сен улуғ арш Раббидирсан. Сен хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаганинг бўлмайди. Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир. Эй Раббим, нафсимнинг ёмонлигидан ва пешонасидан тутадиганинг ҳар бир ҳайвоннинг ёмонлигидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Албатта, эй Раббим, Сенинг йўлинг тўғри йўлдир.)

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️YouTube | 📷Instagram | 🔵Facebook
💧Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
🤲«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо#Ёмғир

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️YouTube | 📷Instagram | 🔵Facebook
#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞YouTube |📝Telegram |💻Instagram |📝Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️YouTube | 📷Instagram | 🔵Facebook
#Жума_суҳбати#sevimli#banda
🗣 Мавзу: АЛЛОҲ ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР

🎙Равшанбой домла Раимқулов
- Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Лаби зах” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️YouTube | 📷Instagram | 🔵Facebook
#muftiy_minbari

📹РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞YouTube |📝Telegram |💻Instagram |📝Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️YouTube | 📷Instagram | 🔵Facebook
#Янгиликлар
📣“ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (01.11.2024)

🖥Рабиус соний ойининг сўнгги ҳафтасида рўй берган диний-маърифий соҳадаги муҳим янгиликлар билан танишинг!

00:00 Анонс
00:51 Муфтийҳазратлари бошчилигидаги диний соҳа ходимлари сайловда муносиб номзодларга овоз бердилар
01:56 Ўзбекистон уламолари Афғонистонда самарали учрашувлар ўтказди
02:34 Шайх Нуриддин Холиқназар: Ирсий касалликларнинг олдини олишда жон, ақл ва насл муҳофазаси муҳимдир!
03:20 Муфтий ҳазратлари аҳоли билан учрашув ўтказдилар
03:44 Мурожаатлар ечимидан аҳоли мамнун
04:15 Ҳожилар иштирокидаги маърифий тадбирлар самарали кечмоқда
04:51 Ҳуқуқшунослар малакаси оширилди
05:13 Йиғилишда келгуси режалар белгилаб олинди
05:43 Каттақўрғон шаҳрида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
06:16 Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул
06:36 Сайхунободда имом-хатиблар иштирокида сайёр йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️YouTube | 📷Instagram | 🔵Facebook
See more posts

View in Telegram