OZODLIK KANALI™

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring.
“Rost gap faqat shu yerda aytiladi”

View in Telegram

Recent Posts

"Аёллар – асосий қурбон". Нега дунё Толибон билан ҳамкорлик қилмоқда?

Толибон делегацияси БМТнинг Озарбайжонда ўтказилаётган COP29 халқаро иқлим саммитида иштирок этмоқда. Бу – толиблар 2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятни босиб олганидан бери расман таклиф қилинган энг йирик анжумандир.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
АҚШнинг ATACMS ракеталари Украина урушида мувозанатни ўзгартира оладими?

Россия 2,5 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг тез суръатда Украина шарқидаги ҳудудларни эгаллаб олаётган бир пайтда, унинг иттифоқчиси Шимолий Корея фронтга минглаб янги аскарларини юбормоқда.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Боррель: АҚШ Киевга Россияга қарши узоқ манзилли ракеталардан фойдаланишга рухсат берди

Европа Иттифоқи бош дипломати Жозеп Боррель АҚШ маъмурияти Украинага Россия ҳудуди бўйлаб зарба бериш учун узоқ манзилли ракеталардан фойдаланишга рухсат берганини маълум қилди.

Боррелга кўра, Киев масофаси 300 километргача бўлган ракеталар билан зарба беришга рухсат олган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Абхазия лидери Аслан Бжания истеъфога чиқди

Ўзини Грузиядан мустақил деб эълон қилиб олган Абхазия республикаси президенти Аслан Бжания мухолифат билан музокаралар чоғида эришилган келишувга мувофиқ ҳолда истеъфога чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда Бжаниянинг матбуот хизмати маълумот тарқатди. Озодликнинг “Эхо Кавказа” лойиҳаси хабарига кўра, ҳукмат раҳбари Александр Анкваб ҳам лавозимдан кетган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Тожик-афғон чегарасидаги ҳужумда хитойлик фуқаро ҳалок бўлди

Тожик-афғон чегарасидаги Шамсиддин Шоҳин тумани (Хатлон вилояти) Зарбуз дарасида содир бўлган нохуш ҳодиса оқибатида хитойлик бир фуқаро ҳалок бўлган, яна беш киши яраланган. Бу ҳақда Озодликнинг тожик хизмати хабар қилди.

Нашрнинг ҳодисадан хабардор икки манбаси ҳужум “чегаранинг нариги тарафидаги қуролли шахслар томонидан” 17 ноябрдан 18 ноябрга ўтар кечаси содир этилганини маълум қилишган. Бироқ манбаларнинг ҳеч бири “бу ҳужум наркотик контрабандачилари ишими ёки бирор гуруҳ жангарилари иши?” деган саволга аниқ жавоб бера олмаган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
“Аския” бозори шахси очиқланмаган сармоядорга берилади

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Аския” деҳқон бозори қайта қурилади, дея маълум қилди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бир неча инвестор томонидан бозорни қайта қуриш бўйича таклиф билдирилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Новосибирскда мигрантларга боғчаларда ишлаш тақиқланди

Россиянинг Новосибирск вилояти расмийлари мигрантларга мактабгача таълим муассасалари ишлашни тақиқлашган. Бунга оид қарор губернатор Андрей Травников томонидан ноябрь ойи бошида имзоланди, дея маълум қилди Россия Ички ишлар вазирлигининг вилоят бошқармаси.

Чекловлар 2025 йилнинг 1 мартидан кучга киради. Бу чекловлар 2024 йил апрелидан буён амалда бўлган чекловларга қўшимча бўлади. Уларга мувофиқ, хорижлик фуқароларни такси ҳамда тамаки ва алкоголли ичимликлар сотадиган дўконларга ишга ёллаш тақиқланган эди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон ва Россия ўзаро орден алмашди

Россияда 19 ноябрь куни бошланадиган “Ўзбекистон маданияти кунлари” тадбири олдидан икки давлат ўзаро орден алмашди.

Россия президенти Владимир Путин 18 ноябрь куни Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни “ўзбек ва рус маданиятини яқинлаштириш ҳамда бойитишга қўшган ҳиссаси учун” “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда нафақа олувчилар сони камайтирилмоқда

2025 йили Ўзбекистонда ижтимоий нафақа олувчилар сони 2 миллион 752 минг нафар бўлиши тахмин қилинмоқда. Ҳозирда нафақа олувчилар 2 миллион 940 минг киши экани инобатга олинса, бу тоифа аҳоли 188 минг нафарга камайиши аёнлашади.

Daryo.uz нашрининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган статистикага таянган ҳолда ёзишича, мамлакатда нафақа олувчи болали ва кам таъминланган оилалар сони ҳамда уларга ажратиладиган маблағ миқдори йил сайин қисқартириляпти.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Тошкентдаги МЧЖ 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган

Тошкент шаҳрида катта миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.

“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматининг маълум қилишича, Яшнобод туманида жойлашган “К.И.” МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 999-кун | “Байден Россияга ҳужумда Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат берди” - ОАВ

Хорижий ОАВ АҚШ президент Жо Байден Украинага Россия ҳудудига чуқурроқ зарба бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат бергани ҳақида ёзмоқда.

Президент Путин бу ҳолатни “НАТОнинг Россия-Украина ҳарбий можаросида бевосита иштирок этиши”, деб англашини таъкидлаган, Россия Думаси раиси АҚШ ATACMSлари Россия ичига отилса, “энг аёвсиз жавоб қайтарилиши” муқаррар, деб баёнот берди.

ATACMSлар - Россиянинг Украина билан чегарасидан 300 километр ичкарига кирувчи нишонларга зарба бериши мумкин.

Бу хабарлар пайдо бўлгач, Россия Украинага ҳужумини оширди. Украина ҳарбийларига кўра, Россия ўтган кеча-кундузда электр тармоқларига қарата 120 та ракета ва 90 та дрон йўллаган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉https://t.me/ozodnews
Путин ўзбек артистларини орден билан мукофотлади

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

Бу тақдирлаш тўғрисидаги фармон 18 ноябрь куни Россия норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.

Билдирилишича, ҳар икки ижрочи ўзбек ва рус маданиятини яқинлаштириш ва бойитишга қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

19 ноябрь куни Кремль давлат саройида “Ўзбекистон маданияти кунлари” доирасида ўзбекистонлик санъаткорлар концерт беради.

Кремль саҳнасида чиқиши кутилаётганлар орасида “Ялла” гуруҳ асосчиси Фарруҳ Зокиров, икки ой олдин президент Мирзиёевдан Халқ артисти унвонини олган Севара Назархон, мумтоз қўшиқлар ижрочиси Муножат Йўлчиева, хонандалар Гулсанам Мамазоитова ҳамда Ойгул Нодировалар бор.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/Hz9VqKuOA54
АОКА дан тармоқларни бўғишнинг “янгича услуби”

Ўтган икки ҳафта ичида Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда катта аудиторияга эга бўлган каналлар ва блогерлар тарқатаётган контентни чекловчи кетма-кета учта йирик баёнот берилди.

Бир баёнотда “шавфатсизликни тарқаманг”, яна бирида “ёшлар маънавиятини бузманг”, яна бирида эса “Бош прокуратура берган маълумотдан бошқасига таянманг” қабилида янгради.

Буни ижтимоий тармоқларда катта аудиторияси бўлган каналлар маъмурлари ва блогер-журналистлар - сўз эркинлигининг чекланиши сифатида қабул қилмоқда ҳамда сўнгги бир йил ичида матбуотни чеклаш борасида кучайиб бораётган тренднинг давом ўлароқ танқид қилмоқда.

Айни вазиятни - фарғоналик журналист Шарифа Мадраҳимова, юрист Муҳсинжон Мадаминов ва жамоатчилик фаоли, таълим бўйича эксперт Комилжон Жалилов билан гаплашдик.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉https://t.me/ozodnews
“Фейк”. Тошкентдаги ВГИК филиали

Бундан роппа-роса уч йил олдин Тошкентда Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилганди.
Озодликка келаётган хабарларга кўра, Тошкентдаги ВГИК оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Нима учун институт ҳалигача давлат аккредитациясидан ўтказилмаган? Нега киночилар институти ўқитувчиларсиз қолди? ВГИК филиали ким томонидан молиялаштирилиши керак ва пропаганданинг бу институт муаммоларига қандай алоқаси бор?
Бугунги дастуримизда ана шу саволларга жавоб излаймиз.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/HgM23ZPxpfk
“Фейк”. Тошкентдаги ВГИК филиали

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/HgM23ZPxpfk

Бундан роппа-роса уч йил олдин Тошкентда Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилганди.
Озодликка келаётган хабарларга кўра, Тошкентдаги ВГИК оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Нима учун институт ҳалигача давлат аккредитациясидан ўтказилмаган? Нега киночилар институти ўқитувчиларсиз қолди? ВГИК филиали ким томонидан молиялаштирилиши керак ва пропаганданинг бу институт муаммоларига қандай алоқаси бор?
Бугунги дастуримизда ана шу саволларга жавоб излаймиз.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉https://t.me/ozodnews
📌Озодлик дастури 18.11.24

Энергетика вазири яна “узлуксиз таъминот”дан баҳс этди

Ўзбекистонда наркожиноятлар сони икки бараварга ортди

Рейтинги баланд тадбиркорларни текшириш камаяди

Қозоғистон ширкати Humo’ни хусусийлаштиришда қатнашмайди

Мирзиёев Сенатнинг тўққиз нафар аъзосини тайинлади

Байрутда “Ҳизбуллоҳ”нинг матбуот котиби ўлдирилди

Қозоғистонда собиқ масжиддаги портлашда уч киши нобуд бўлди

Ҳиндистонда гипертовушли ракета синовдан ўтказилгани айтилмоқда

КХДР Россияга 100 минг нафаргача аскар йўллаши мумкин

🔴https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉@ozodnews
КУН ВИДЕОСИ: “Сайловда қатнашмаганим сабаб виждоним қийналяпти”

Ижтимоий тармоқда тарқалган мазкур видеода Ўзбекистон фуқаросининг ўз ватандошлари ва президент Мирзиёевга қилган ҳажвий мурожаати акс этган. Ўз мурожаатида ҳажв ёрдамида ачинарли муаммоларни кўтарган ватандош сайловда қатнашмагани сабаб энди виждони қийналаётганини айтмоқда:

“Мен мактабни битириб паспорт олганимда илк сайлов бўлган эди. Менга таклифнома келганида “Шу юртнинг бир бўлаги бўлибман” деб хурсанд бўлганман. Паспорт олганимдан бери барча сайловларда қатнашиб келганман. Аммо 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда қатнаша олмадим. Бунга 200 кВт электр лимити, йўллар асфальт қилинмагани ва газнинг йўқлиги сабаб бўлди. Энди сайловда иштирок этмаганимга виждоним қийналяпти, кўзларимга уйқу келмаяпти. Президентимиз мен каби виждонли одамлар борлигини билсинлар...”

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉https://t.me/ozodnews
Энергетика вазири яна “узлуксиз таъминот”дан баҳс этди

Ўзбекистонда ҳарорат -10, -20 даражагача пасайган тақдирда ҳам аҳоли ва иқтисодиётни энергия билан таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси ҳозирланган, деб маълум қилди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.

“Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида мулозим мамлакат президенти мутасаддиларга чекловларсиз, узлуксиз электр таъминотини таъминлаш бўйича топшириқ берганини урғулаган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Мирзиёев Сенатнинг тўққиз нафар аъзосини тайинлади

Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаган. Ҳужжат матни Ўзбекистон президенти сайти орқали ёйинланди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қозоғистон ширкати Humo’ни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмайди

Қозоғистоннинг Kaspi.kz технологик компанияси Ўзбекистоннинг Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмайдиган бўлди.

“Биз бу жараёнда иштирок этишни давом эттирмасликка қарор қилдик... Биз Ўзбекистоннинг қизиқарли рақамли трансформациясида иштирок этиш учун имкониятларни излашни давом эттирамиз”, дейилган ширкат баёнотида.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
See more posts

View in Telegram