Zaytun Med Tib

Табобат ва Тиббиёт уйғунлиги

Табиий маҳсулотлар, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун бизни кузатиб боринг.

Биз билан тиббий саводхонлигингизни оширинг!!!

Мурожаат учун: @zaytun_med

View in Telegram

Recent Posts

Zaytun Med Tib pinned a photo
Кўпчилик мухлисларимиз талабига биноан ҳансираш мавзусида суҳбат қилдик.

Нега инсон ҳансирайди?

Нега ҳозирда бу белги ёшлар орасидаям кўп учраяпти?

Сабаби ва қайси мутахассисга учраш кераклиги ҳақида маълумот керак бўлса марҳамат

Суҳбат тинглаш учун линк⬇️⬇️⬇️⬇️

https://youtu.be/n8Vxd3IN6iU?si=RmydceI_WthRFabe

Ҳа айтганча, суҳбат ёқса обуна бўлиш ва 👍 босишни унутмаймиз.
Munazzif tozalovini amalga oshirish tartibi va muhim eslatmalar

Tavsiyalarga o‘z vaqtida va to‘g‘ri amal qilish tanqiyaning samaradorligini oshiradi.
💡 Natijaga tezroq erishishni istasangiz, videoni e’tiborsiz qoldirmang!

https://t.me/Zaytunmedtib_xizmatlari

🌱 "Zaytun med tib" korhonasi tamonidan ishlab chiqarilgan barcha mahsulotlar haqidagi maʼlumotlar @zmtxk kanalga joylashtirilgan.

Mahsulot buyurtmasi uchun: @zaytun_med
Унутманглар дунёда ягона Хужайра даражасида ёшариш муолажаси айни дамда ягоналигича АУТОФАГИЯ ёки ОЧЛИК турибди.

Бу имконият деярли барчамизда бор....

Изохларда Муназзиф маҳсулотини таркиби ва қандай қўлланилишини сўрабсизлар.
Илтимосларга биноан у ҳақида тўлиқ маълумот етказишга ҳаракат қилдик, марҳамат 🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
3 кунлик аутофагия муолажасини Zaytunmedtib корхонаси тамонидан ишлаб чиқарилган Муназзиф маҳсулоти ёрдамида қилдим.

Одатда очлик қилсам совқотиш ва бош оғриқ билан бошланар эди.
Бу сафар:
Жуда энергияга тўла равишда кундузлари бемор қабули билан актив равишда ишладим.

Жуда-жуда иссиқ ва қизиган холатда юрдим

Когнитив сферам анча яхшиланганини хис қилдим.

Одатда баъзан бомдод намозидан кейин ухлар эдим, мутлоқ ухлай олмадим. Кўзимни  юмсам ҳам очилиб кетаверди.

Ўзимни жудаям енгил ҳис қилдим.

Қизиғи мутлоқ бош оғриқ, чарчоқ, очиқиш хиссини сезмадим.

Янада қизиғи тинмай 🍋лимон егим келиб дамламаларимга лимон сиқиб ичиб юрдим.

Ҳурматли билимдонлар бу белгилар нимани билдиради?
Жавоб изохларда, марҳамат.

Ҳурмат билан доктор Гулбаҳор

@ZaytunMedTib
ДРОЖЖАСИЗ КЕПАКЛИ ТАБИИЙ НОН ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ

Ўтган сафар сизларга қандай қилиб табиий ва соғлигимиз учун фойдали бўлган хамиртуриш тайёрлашни ўргатган эдим. Хамиртуриш тайёрлаш 6-7 кун олишини ҳисобга оладиган бўлсак, маҳсулот тез кунларда тайёр бўлиши керак. Мана энди ўша хамиртуришдан қандай қилиб мазали ва фойдали нон пишириш масаласи кун тартибига чиқади.

Энди биз ёпмоқчи бўлган табиий ноннинг магазинларда ва новвойхоналарда сотиладиган нондан фарқини тушунтираман. Яқин яқинларгача ота буваларимиз табиий нон истеъмол қилишган ва шунинг учун ҳам соғлом бўлишган. Агар аҳамият берсангиз, буғдойнинг ранги жигар ранг бўлади, лекин ундан тайёрланган ун эса, айниқса олий навдагиси, оппоқ. Бунинг сабаби шундаки, товарнинг ташқи кўриниши чиройли ва харидоргир бўлиши учун тегирмонларда буғдойнинг қобиғи бутунлай тозаланиб, ун бир томонга, ундан чиққан кепак эса бир томонга ажратилади. Мутахассисларнинг айтишича, буғдойнинг энг фойдали элементлари айнан унинг қобиғида жойлашган бўлади. Шунинг учун ҳам иложи борича олий навли унни истеъмол қилмасликни тавсия қиламиз.

Ундан ташқари, буханка нон ва новвойхоналарда ёпиладиган нонларни тайёрлаш учун хамирга вақтдан ютиш ва ишни осонлаштириш учун анча мунча миқдорда дрожжа солинади, ваҳоланки мазкур маҳсулот соғлигимиз учун энг зарарли моддалардан бири ҳисобланади. Дрожжа танамизга тушгандан кейин ошқозон ва ичакларга ўтади, ва қон томирлари орқали бутун танамизга тарқалади. Инфаркт, инсулт каби хатарли касалликларга сабабчи бўладиган омиллардан бири ҳам айнан дрожжа ҳисобланади, чунки у бутун қон томирларини тиқиб ташлайди. Аслида, дрожжа сўзини русчадан хамиртуриш деб таржима қиламиз, лекин мен дрожжа деганда саноат усулида тайёрланадиган ва магазинларда сотиладиган маҳсулотни назарда тутаяпман.

Мутахассисларнинг қайд қилишича, дрожжа кўшиб тайёрланган хамир асосида пиширилган нонни еганингизда, у ичакларда клейга ўхшаган нарсага айланади, йиллар давомида ичак деворларига ёпишиб туради ва унинг нормал фаолиятига халал беради. Боз устига, биз нонни ҳар куни уч маҳал овқат билан бирга истеъмол қиламиз, сиз эса бизга нимага тез-тез касал бўлаверамиз деб савол берасиз.

Масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, магазинларда қора нон деб сотилаётган нонлар ҳам аслида қора ундан ёпилган эмас, уларга ранг берувчи бўёқлар ва ҳатто шакар ҳам қўшилган бўлади. Дрожжали нондан фарқли ўлароқ, табиий нон кони фойда, чунки бизнинг нонимизда буғдойда бор бўлган фойдали элементларнинг кўпчилиги сақланиб қолади.

Бу нонни тайёрлаш учун бизга табиий хамиртуриш, иккинчи ёки жуда бўлмаса биринчи навли ун ва зираворлар зарур бўлади. Агар биринчи ёки иккинчи навли ун тополмасангиз олий нав унга аптекаларда сотиладиган буғдой кепагидан аралаштирсангиз бўлади. Туманлардаги дехқон бозорларида кепак ҳам сотилади, лекин тегирмондан ўтказишдан олдин буғдой яхшилаб ювилган бўлиши керак. Тошкент бозорларида мен кепакни кўрганим йук. Фақат аптекаларда топиш мумкин.

Демак, совутгичда турган хамиртуришни 30 минут олдин олиб илиқ жойга қўямиз ва уни озгина сутга солиб қўлимиз билан эритамиз. 300-400 грамм атрофида унни (агар олий навли ун бўлса, 200 гр ун ва яна шунча кепак) идишга солиб унга озроқ туз аралаштирилган илиқ сув соламиз. Нон янада мазали ва шу билан бирга фойдали бўлиши учун мен бир чой қошиқдан зиғир уруги (русчада семена льна), қора седана, арпабодиён, укроп уруғи ва зира соламан. Озроқ сариёг ва яна озроқ миқдорда сут қиздириб соламиз. Ҳоҳласангиз, озроқ хурмо ёки кишмиш солишингиз мумкин. Хамирни қўлларимиз билан яхшилаб аралаштирамиз.

@ZaytunMedTib
Ассалому алайкум. Каналга янги қўшилган муштарийларнинг талабларига биноан табиий хамиртуриш ва ундан табиий нон тайёрлаш рецептини бераяпман.

ТАБИИЙ ХАМИРТУРИШ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ

Биринчи кун. Бир стакан илиқ сув оламиз. Идишга солиб унга 3-4 ош қошиғи микдорида ун соламиз. Мен жавдари унидан фойдаландим. Корзинкада бор. Тополмасангиз иккинчи ёки биринчи сорт ун ишлатишга ҳаракат қилинг. Яхшилаб аралаштирамиз. Қуюқ сметана ҳолатига келиши керак. Салфетка ёки идишнинг қопқоғи билан ёпамиз ва иссиқ ва қоронғи жойга қўямиз. Агар идишни ўзининг қопқоғи билан ёпадиган бўлсангиз озрок жойини очиқ қолдириш керак. Иссиклик батареясининг устида сақлаш мумкин эмас. Бузилиб қолади.

Иккинчи кун. Бактериялар ўз ишини қилишни бошлаган ва идишдан сал ачиган нарсанинг ҳиди келади. Бундан хавотир олиш керак эмас, бу нормал ҳолат. 3 стакан ун ва озроқ илик сув солиб яхшилаб аралаштирамиз. Огзини салфетки билан ёпамиз. Илиқ ва қоронги жойга кўямиз.

Учинчи кун. Озрок кўпиклар пайдо булади. Ёмон ҳид йўқолиб сал ёқимли ҳид пайдо бўлади. Яна 3 қошик ун ва илик сув солиб яхшилаб аралаштирамиз. Қуйиқ сметана ҳолатига келиши керак. Устини бостириб қуямиз.

Тўртинчи кун. Хамиртуриш ўсишни бошлаган. Яна 3-4 қошиқ ун ва илиқ сув солиб аралаштирамиз. Бешинчи ва олтинчи кунларда хам шундай давом эттирамиз. Бунда идишдан ёқимлироқ ҳид келишни бошлайди. Аралаштирганда кўпикларни кўришимиз мумкин.

Еттинчи куни хамиртуришимиз тайёр бўлади ва уни бемалол ишлатишингиз мумкин. Қолганини идишнинг қопқоғини яхшилаб ёпиб холодилникка қўямиз. Фақат ишлатишдан ярим соат олдин холодильникдан олиб қўйишни эсдан чиқарманг.

Нон ёпиш учун тайёр хамиртурушдан 3 кошиқ олиб бошқа бир идишга соламиз. 5-6 қошиқ ун соламиз ва илиқ сув солиб яхшилаб аралаштирамиз. 5-6 соат қоронғи ва илиқ жойга қўямиз. Энди хамиртуруш тайёр. Агар вактингиз бемалол бўлса яна 3 қошиқ ун ва бир пиёла сув солиб яна 5-6 соатга илиқ жойга қўямиз. Бунда хамиртуриш янада кучаяди. Шошаётган бўлсангиз ўзини бемалол ишлатсангиз бўлади.

Холодильникка олиб қўйган хамиртуришингиз камайиб қолса, яна 3-4 қошиқ ун ва ярим стакан илиқ сув солиб кўпайтиришингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа.

@ZaytunMedTib
ЭНГ СИФАТЛИ ДОРИ- ДАРМОН ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ЗАВОД ЁХУД
21-АСРДА ТАБЛЕТКАЛАРСИЗ ЯШАШ МУМКИНМИ?

💊 Қабулимга келган аксар беморларга “Энг сифатли дори препарати ишлаб чиқарадиган завод қаерда жойлашган?” деган савол бераганимда деярли кўпчилиги бир хил, яъни “Германия ёки Хиндистон яна бирлари Израил” деб жавоб беришади. Сиз нима деб ўйлайсиз? Қаерда?

🚹 Менимча энг тўғри жавоб шуки “Энг сифатли дори препарати ишлаб чиқарадиган завод-бу айнан сиз, ха айнан сизнинг танангиз ўзингиз учун керакли дорини, керакли миқдорда ишлаб чиқариб бера олади. Фақат “унга имкон берсангиз” бўлгани. 

📌 Ана шу имкониятни қуйидагича ташкиллаштириш мумкин:
1.  Овқатланиш тадбири.
2.  Хафтада бир кун ёки холатга қараб бир неча кун очлик ёки рўза тутиш.
3.  Мўьтадил бадантарбия.
4.  Уйқу ва уйғоқлик тадбири.
5.  Рухий кайфият.
6.  Хаммом тадбири.
7.  Фасллар алмашинувида танани тозалаш.
8.  Тутиш ва чиқариш, яъни организмга керакли моддаларни меёрда кириши ва чиқишини назорати.

Соғлиқни сақлаш учун тавсия қилинаётган ҳар қандай дори препарати ҳам санаб ўтилган саккиз тадбир берадиган натижадан кўра яхшироқ таъсир кўрсата олмайди.                     

Доктор Саттаров А.И
Доктор  Саттарова Г.К

@zaytunmedtib
Zaytun Med Tib pinned a photo
Баъзан шифони узоқдан қидирамиз, холбуки у ўз оёғимиз остида бўлади.

Ана шундай ажойиб кўп хусусиятларга эга табиат неъмати бу қалампирмунчоқдир.

Нега бундай таъриф бераётганимни суҳбат давомида билиб оласиз.

Марҳамат 🔽🔽🔽🔽🔽🔽

https://youtu.be/xAkId6exI2Y?feature=shared
🧠 Eng sifatli dori preparati ishlab chiqaruvchi zavod qayerda joylashgan?

👇 Izohlarda javobni kutib qolamiz

🟢 Savolga javob topa olmasangiz, ZAYTUN MED TIB kanalini kuzatib boring, in shaa Alloh albatta javob topasiz.

Instagram | Facebook | YouTube | TikTok

@ZaytunMedTib
🧠 Eng sifatli dori preparati ishlab chiqaruvchi zavod qayerda joylashgan?

👇 Izohlarda javobni kutib qolamiz

🟢 Savolga javob topa olmasangiz, ZAYTUN MED TIB kanalini kuzatib boring, in shaa Alloh albatta javob topasiz.

Instagram | Facebook | YouTube | TikTok

@ZaytunMedTib
Live stream finished (1 hour)
Live stream started
Кўпчилик бўкиш учун тайёргарлик кўряпти, лекин сизда аутофагия яъни очлик билан ёшариш имконияти бор.
Дунёда ягона бўлган ёшариш назарияси аутофагия муолажасини қўллаб кўришга бизнинг Zaytunmedtib клиникаси ёрдам беришга тайёр.

Сиз аутофагия муолажасига тайёрмисиз?

Хужайра даражасида ёшаришга нима дейсиз?

Ғайритабиий хилтлар ва тиқилмалардан қутилиш вақти келгандир.

Бўктириб даволаш муолажасидан воз кечиш пайти келгандир?

Марҳамат ташриф буюринг.

Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим тор кўчаси, 21.
Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси.

Мурожаат учун:
+998555103003; +998935874403

@zaytun_med

Манзилимиз Гугл харитада: https://maps.app.goo.gl/vau7fpNobQyzsQFJ8?g_st=it
Fikr kuchi kasallikni keltirib chiqarish va uni davolashga qodirdir

©️Ibn Sino

@ZaytunMedTib
НОННИ БИР КУНДАН КЕЙИН ЕЙИШ КЕРАК

🥸 Янги ёпилган нон ошқозон ичакларда тиқилма ҳосил қилишга мойил бўлади.

📌 Сабаби уни структурасида ҳали хамирлик, ёпишқоқлик хоссаси тўлиқ кетмаган бўлади. Шунинг учун нонни бир кундан кейин ейиш керак.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@zaytunmedtib – обуна бўлинг

Instagram | Facebook | YouTube | TikTok
MO'MIYO

Mikroelementlarga boy.
Yaralarni bitiruvchi.
Suyaklarni mustaxkamlovchi.

👣 5 gr

@ZMTxk
#Диққат

❗️Анор пўстлоғини ташлаб юборишга шошилманг.

Сабабини эса видео орқали билиб олинг

👉@ZaytunMedTib
See more posts

View in Telegram